Бух. Оо ва ести “ҲФХ” кафедраси Шодиев С. Н, Муродов А. Т
II. Машғулотнинг мақсади: Чиқинди оқова сувларни органик моддалардан адсорбция усулида тозалашни ўрганиш.
III. Машғулотни ўтказиш учун керакли асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва кўргазмали қуроллар.
1.Тажриба қурилмаси; 2.Намуналар; 3.Услубий кўрсатма; 4.Сталагмометр; 5.Сорбиялаш қурилмаси;
IV.Тажриба машғулотининг бажариш тартиби:
1.Регенератив усуллар тўғрисида тушунчага эга бўлиш;
2. Деструктив усул тўғрисида тушунчага эга бўлиш;
3.Экстракцион тозалаш тўғрисида тушунчага эга бўлиш;
V.Машғулотнинг бажарганлиги тўғрисида талабанинг ҳисоботи:
1.Регенератив услуб тўғрисида маълумот беринг;
2. Деструктив услуб тўғрисида маълумот беринг;
3.Экстракцион тозалаш тўғрисида маълумот беринг;
4.Ҳайдаш ва ректификация услуб тўғрисида маълумот беринг;
5.Адсорбция тўғрисида маълумот беринг;
Тажриба машғулотини бажариш учун умумий маълумотлар
Оқова сувни эриган органик бекорчи қўшимчалардан тозалашда регенератив ва деструктив усуллар қўлланилади. Регенератив усуллар оқова сувни зарарсизлантириб қолмай, балки ундан фойдали моддаларни ажратиб олиш ва ишлаб чиқаришда улардан қайта фойдаланишга имкон беради. Агар қўшимча моддаларни ажратиб олиш имкони бўлмаса ёки бундай иш иқтисодий жиҳатдан фойдали деб топилмаса деструктив услуб қўлланилади. Бунда оқова сувнинг тозалаш учун сув таркибидаги чиқинди моддалар парчалаб юборилади.
Денструктив услуб қуйидагича бажарилади:
а) заҳарли моддаларни иссиқлик таъсирида парчалаб зарарсизлантириш; бунда ҳарорат 900 -1000 0 С гача кўтарилади;
б) кучли оксидлловчилар, яъни озон, кислород, хлор ва хлорли моддалар ( хлор диоксид, гипохлорид ва ҳоказо) таъсири остидаги оксидлаш.
Регенератив услуб қуйидагилардан иборат:
а) экстракцион тозалаш бекорчи қўшимчаларни эритувчи ёрдамида ажратиб олишга асосланган. Экстракцион жараёнида эриган органик модда оқова сув билан экстраген (эритувчи) ўртасида тақсимланиш қонунига мувофиқ тақсимланади:
Бунда: С э -эриган модданинг экстрагендаги концентрацияси ;
С с -эриган модданинг сувдаги концентрацияси.
Кр нинг қийматига қараб эритувчиларнинг экстракцион хоссасига ва ундан фойдаланиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида бирор бир хулосага келинади.
б) ҳайдаш ва реактификация .Бу услуб сувнинг ва эриган модданинг қайнаш ҳарорати орасидаги фарққа асосланган Бунда ҳар иккала моддани буғлантириб, кейин совитиб яна суюқликка айлантирш натижасида улар бир-биридан ажратиб олинади;
в) адсорбция, бунда оқова сувдаги бекорчи қўшимчалар қаттиқ модданинг, яъни адсорбентнинг сиртига шимилади.
Адсорбент тариқасида активланган кўмирлар, синтетик сорбентлар ва баъзи ишлаб чиқариш чиқиндилари (кул, шлаклар ва ҳоказо) ишлатилади.Сирти жуда катта, ғовак ҳамда кўп топиладиган бўлгани учун активланган кўмир энг самарали адсорбент ҳисобланади.
Оқова сувни адсорбцион усулда тозалаганда, адсорбентлар регенерация қилинади (активлиги қайта тикланади), шундай қилинганда уни кўп марта қайта-қайта ишлатиш мумкин.
Оқова сувда бўладиган кўпгина органик моддалар сувнинг сирт таранглигини камайтириш хусусиятига эга, шунинг учун сувда бўладиган органик моддалар миқдорини топишда унинг шу хусусиятидан фойдаланиш мумкин.
Сирт таранглиги -газ билан суюқликни ажратиб турган сиртнинг 1см 2 юзасига тўғри келадиган кўп миқдоридаги эркин энергиясидир. Бундай ажратиб турган сирт суюқлик ҳажми ичида бўладиган молекулага таъсир этувчи кучларни ва суюқлик билан газни бир-бирига тегиб турган чегарасидаги молекулаларга таъсир этувчи кучларни тенгсизлиги натижасида юзага келади. Сирт таранглигини топишга имкон берадиган услублардан бири сталагмометрик услуб ҳисобланади.
Сталагмометр ўрта қисми кенгайтирилган шиша найдан иборат бўлиб, иккала уч томонларида ўлчов белги чизиқлари бор. Найнинг қуйи уч томони ингичка, яъни копилляр қилиб чўзилган.
ни топиш учун сталагмометрнинг пастки учи суюқликка ботирилиб унга чизиқ белгидан баландроқгача суюқлик сўриб чиқарилади; сталагмометр қатъий равишда вертикал ўрнатилиб ҳар иккита белги чизиқ оралиғининг ҳажмидаги суюқлик томчи-томчи қилиб тушурилади, бунда қанча томчи тушгани санаб брилади.
-даставал дистилланган сув учун топилади, сўнгра ўқитувчи кўрсатган оқова сув учун топилади.
Текширилаётган эритманинг сирт таранглиги қуйидаги формула ёрдамида ҳисоблаб чиқарилади:
Бунда : -сувнинг сирт таранглиги
n0 -дистилланган сув томчилари сони;
n- текширилаётган суюқлик томчилари сони
Оқова суви солинган колбага 0,5-1,5 г адсорбент активланган кўмир солинади у яхшилаб силкитиб аралаштирилади ҳамда 20-30 минут тинч ҳолда сақланади, шунда эритмада мувозонат ҳосил бўлади. Сўнгра эса активланган кўмир аралаштирилган оқова сув фильтрлаб олинади ва мувозонат ҳолатга келган эриманинг қиймати юқорида баён этилган усулда топилади.
Топилган маълумотлардан фойдаланиб адсорбция А нинг қиймати ҳисоблаб чиқарилади ( моль/л)
Бунда: С1 –дастлабки эритманинг концентрацияси, моль/л;
С2 –мувозанат ҳолатдаги эритманинг концентрацияси, моль/л;
V- эритманинг ҳажми, л
m- aдсорбентнинг массаси, г
Расм. Сорбитциялаш қурилмасини схемаси:
1-тозаланадиган сув кириш қувурчаси;
4-адсорбент узатиладиган қувурча;
5-тиндиргич; 6-тозаланган оқова сув чиқадиган қувур
7,8-чўккан адсорбентларни тозалаб чиқариш қувурлари;
Тажриба машғулоти№7
I.Мавзу: Оқова сувларни коагуляция ва флокуляция усули билан тозалаш.
II.Машғулотнинг мақсади: Чиқинди оқова сувларни коагуляция ва
флокуляция усулида тозалашни ўрганиш.
III.Машғулотни ўтказиш учун керакли асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва кўргазмали қуроллар.
2.Машғулотн ўтказиш учун услубий қўлланмалар
IV.Тажриба машғулотининг бажариш тартиби:
1Флотация тўғрисидааги маълумотлар билан танишиш;
2.Машғулотни ўтказиш учун услубий қўлланма билан танишиш;
3.Коагуляция усулида тозалаш тўғрсида маълумотлар билан танишиш;
4.Флокуляция усулида тозалаш тўғрисида маълумотлар билан танишиш;
V.Машғулотнинг бажарганлиги тўғрисида талабанинг ҳисоботи:
1.Физика-кимёвий тозалаш усуллари тўғрисида тушунча беринг;
2.Флотатция усули тўғрсида тушунча беринг;
3.Коагуляция усул тўғрсида тушунча беринг;
4.Флокуляция усулида тўғрсида тушунча беринг;
VI.Тажриба машғулотини бажариш учун умумий маълумотлар
Флотация , коагулация ва флокуляция физика-кимевий тозалаш усулига киради.
Флотация-оқава сувга аралашган солиштирма оғирлиги сувнинг солиштирма оғирлигидан кичик бўлган бекорчи қўшимчаларни сув юзасига қалқиб чиқиш жараёни. Бу жараён ҳаво пуфакчалари ёрдамида тозаланади, яъни зарачалар ҳаво билан пуфакча-заррача мажмуини ҳосил қилиб сув юзасига қалқиб чиқади. Сувда ҳаво пуфакчалари қайси усулда ҳосил қилинишига қараб флотацион тозаланишнинг қуйидаги усуллари маълум.
1.Ҳавони майда-майда пуфакчалар тарзида юбориш йўли билан флотатция қилиш .
2.Ҳаво билан ўта тўйинтилган сув ёрдамида ҳосил қилинган пуфакчалар билан флотация қилиш.
Флотация самараси пуфакча-заррача комплексининг пишиқлигига боғлиқ, бу нарса пуфакча ва заррачаларнинг катта-кичиклиги уларнинг физик кимёвий хоссалари флотатция жараёнининг гидродинамик шарт-шароитларига боғлиқ. Комплексни бузиб юбориш учун маълум иш бажариш керак.
Бунда: -намланишни четки бурчаги;
-суюқликнинг сирт таранглиги
(1-соs ) флотланувчи деб аталади, чунки у флотация жараёни қандай боришини кўрсатади. Агар заррача сув билан яхши намланса, у ҳолда 0, соs 1 ва (1-соs ) 0 га интилади яъни флотация нолга яқин бўлади, заррачалар сув билан яхши намланмаса, четки бурчаги 90 0 га яқин бўлиб, соs манфий қийматга эга бўлади; у ҳолда 1-соs нинг қиймати бирдан катта бўлиб ва флотация қиймати энг катта сонга эга бўлади.
Шундай қилиб, заррача сув билан қанчалик яхши намланмаса, ҳаво пуфакчаси заррача юзасидан сувни шунчалик осон сиқиб чиқаради ва заррачага бирлашиб олади. Флотация усули оқова сувни нефтдан, суркаладиган мойлардан, нефть маҳсулотларидан тозалашда қўлланилади. Бу жараён олиб бориладиган аппарат флотатор деб аталади.
Коагуляция –дисперс заррачаларнинг ўзаро бир-бирига таъсир этиши натижасида йириклашиши ва бирлашиб агрегатлар ҳосил қилиш жараёнидир.
Оқова сувларни коагуляция қилиш усулида тозалаш аниқ бир реагентлардан фойдаланишга асосланган. Бундай реагентлар, яъни коагулянтлар тариқасида алюминий ва темир тузлари ишлатилади. Сувга коагулянтлар қўшилганда коллоид заррачалар зарядлари нейтралланади ва уларнинг агрегатланиш барқарорлиги камаяди. Бундан ташқари, коагулянтларнинг гидролизланиш натижасида сувда кам эрувчан алюминий ва темир гидрооксидлари ҳосил бўлади. Бу хил гидрооксидларнинг солиштирма юзаси катта бўлиб , улар бекорчи қўшимчаларни адсорблайди ва чўкмага туширади.
Полидиспрес тизимларда диспрес заррачаларнинг коагулянтланиши монодисперс тизимлардагидан тезроқ боради, чунки йирик зарралар чўкаётганда анча майда заррачаларни ҳам илаштириб кетади, заррачаларнинг шакли ҳам коагуляланиш тезлигига таъсир этади Чўзинчоқ заррчалар думалоқ заррачалардан кўра тезроқ коагуляланади.
Агрегатланиш жараёнини тезлатиш, агрегатларнинг чўкмага тушиш тезлигини кўпайтириш, сувнинг тиниқланиш даражасини ошириш учун ҳам флокулянтлар деб аталувчи юқори молекуляр моддалар ишлатилади. Сувда эримайдиган заррачаларнинг флокулянтлар ёрдамида йирикланиш жараёни флокуляция деб аталади.
Ишни бажариш усули:
Ўлчов цилиндрига маълум миқдорда оқова сув қуйилади ва дисперс заррачалар озроқ вақт ( 20-30сек) ўтиши билан чўкмага тушиши натижасида сувнинг тиниқланган ҳажми ўзгармай қолгунча ҳар гал 20-30 секунд ўтгач ёзиб борилаверади. Шундай кейин цилиндрдаги сувда маълум миқдор коагулянт ёки флокулянт қўшилади ва цилиндрдаги сувнинг тиниқлашган ҳажми қайтадан ёзиб борилаверади. Олинган маълумотлар қуйидаги жадвалга кўчириб ёзилади: Коагулянт қўшилмаган Коагулянт қўшилган Флокулянт қўшилган , сек V, мл , сек V, мл ,сек V, мл
Коагулянт қўшилганда ҳамда коагулянт ва флокулянт қўшилганда олинган маълумотлардан фойдаланиб эгри чизиқ чизилади.
УСЛУБИЙ КЎРСАТМА
ЎҚИТИШ ШАКЛЛАРИ, МЕТОДЛАРИ ВА МЕТОДИК УСУЛЛАРИ
Фан – техника таррақиёти ўқитиш жараёнига асосан янгича ёндашишни , ўқитишнинг янада фаол шакллари , методлари ва методик усулларини талаб қилмокда , чунки хотира кучига асосланган анъанавий таълим бериш усули ўқувчиларининг фикр юритиши ва билим фаоллигининг усишига ёрдам бермаяпти.
Хозирги вақтда мамлакатимизнинг барча урта маҳсус касб – ҳунар қолллежларида ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълим усталари талабаларига тайёр билимларни берибгина қолмасдан , балки уларга мустақил фикр юритиш , ижодий изланиш , фаоллик ва зийраклик кўникмаларини сингдириш кераклиги тўғрисида муаммоларни хал қилиши лозим .
Тажриба машғулотларни ўтказиш .
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича олган назарий билимларни амалий жихатдан қўллаш усулларидан бири тажриба - амалий машғулотлари ҳисобланади. Бундай машғулотлар давомида ўқувчилар ўқитувчи раҳбарлигида мустақил ишлайдилар , назарий билимларни амалий масалаларни ҳал этишга тадбиқ этиш малакасини ускуна жиҳозлар тузилиши ўрганадилар ва ўлчов назорат асбобларини фойдаланиш маҳоратларини эгаллайдилар . Тажриба ишлар ўзининг вазифалари ҳамда ўқув жараёнига тутган ўрнига кўра бевосита ишлаб чиқариш характерига эга бўлмай назарий таълим билан ишлаб чиқариш таълими ўртасидаги оралиқни боғловчи восита ҳисобланади .
Тажриба машғулотлар ўтказиш санитария меъёрий қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган етарли майдон билан таъминланган ҳолда тажриба амалий ишлар дастурда кўзда тутилган барча ишларни бажаришга имкон берадиган зарур асбоб ускуналарига эга бўлган тажриба хонасида бу ишларнинг сифатли бажарилиши талаби ва ўкитувчининг машғулотларига пухта тайёгарлик кўрганига ва мазкур машғулотларни тўғри ташкил этишга боғлик бўлади.
Тажриба машғулотларига раҳбарлик қилишни ташкил этиш ва унинг услубий таъминотлари кўриб чиқилар экан, қуйидаги асосий масалаларга эътиборни каратиш лозим : биринчидан муайян ишларни бажаришгина эмас, балки иш жараёнида ўқувчиларнинг мустақиллигини оширишни назарда тутган ҳолда тажриба машғулотларининг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаш ва уларнинг мазмунини тушунтириб беришга: иккинчидан хавфсизлик техникаси коида ва талабларини ҳамда бошқа жараёнларини тўлик ёритиш.
Тажриба машғулотларнинг ўтказишнинг ташкилий шакллари
Тажриба машғулотларини ташкил этишнинг асосий усулларига қуйидагилар киради :
а) бир хил ишнинг бажариш усули яъни бирта фронтда ишлаш – фронтал машғулотлар :
б) турли хил ишлар бажариш усули - нофронтал машғулотлар (звеноли , якка тартибдаги)
Тажриба машғулотларни фронтал тарзда ўтказишда ҳамма ўқувчилар бир холдаги ишларни бир вақтда бажарадилар .
Тажриба машғулотлар назарий машғулотлар билан навбатма –навбат дарс жадвалида кўрсатилган тартибда олиб борилади. Фронтал тажриба амалий машғулотларнинг баъзи бир ўзига хос хусусиятлари бор . Машғулотларни фронтал тизимда олиб борилишининг афзаллиги шундаги бунда тажриба -амалий машғулотлар ўртасида доимо узвий боғланиш бўлади , бу уз навбатида талабаларнинг фандан олган назарий билимларини мустахкамлашига ва амалий малака ҳамда талабаларни шакллантиришга ижобий таъсир кўрсатади.Ушбу тизим талабанинг мазкур машғулотларга тайёргарлик Кўришни енгиллаштиради, чунки ҳамма талабалар бир вақтнинг ўзида бир турдаги ишларни бажарадилар
Тажриба машғулотларни ўтказишнинг фронтал тизимини бир катор камчиликлари ҳам мавжуд . Улардан асосийлари ҳамма ўқувчиларга бир вақтнинг ўзида бир хил асбоб ускуналарнинг комплектлари етарлича миқдорда бўлиши зарурлигидир.
Тажриба машғулотларнинг нофронтал тарзда ташкил этилганда ўқувчилар звеноларга бўлинган холда турли асбоб –ускуналарида ишлайдилар . Бунда хар бир звено учун ишлар мазмуни турлича бўлади . Тажриба ишларни бундай усулда ташкил этишнинг камчилиги – уларга рахбарлик қилишнинг маълум даражада мураккаблигидадир , чунки бунда ўқитувчи ҳамма талабалар учун умумий йўл –йўриқлар ўтказиш ва машғулотлар якунини жамоа тарзда тахлил қилиш имкониятига эга бўлмайди. Тажриба машғулотларни нофронтал тизими одатда бир неча мавзулар ўтилганидан сунг ўтказилади. Гурух, иш уринлари сонига караб звеноларга бўлинади (звенода кўпи билан 3 та киши бўлиши керак ). Звенодаги ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси тахминан бир хил бўлиши керак . Акс холда ишни , одатда , яхши ўзлаштирувчи ўқувчилар тезрок бажарадилар, қолганлар эса ялқовлик ( бепарволик ) билан кузатиб турадилар . Барча звенолар учун ишларни навбатма- навбат бажариш графиги тузилади.
Тажриба машғулотларни ўтказишнинг бирор тизимини танлашда ўқитувчи машғулотлардан кўзланган мақсадни , мавзу мазмуни ва хусусиятини , берилган мавзу бўйича ўқувчиларнинг сонини ҳисобга олиши лозим. « Меҳнатни муҳофаза қилиш » фанининг аксарият мавзуларига оид тажриба-амалий машғулотларни ўтказишда фронтал тизимдан фойдаланиш анча афзал, бироқ бу тажриба -амалий машғулотларнинг нофронтал тизимидан бутунлай вос кечиш кераклигини англатмайди.
ТАЖРИБА МАШҒУЛОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Тажриба машғулотларни ўтказишнинг мазмуни ва методикасидаги баъзи тафовудларга карамасдан йўл- йўриқ беришни умумий элементлари у ёки бу даражада уларнинг хар бирига хосдир
Биринчи тажриба машғулотини ўтказишда бериладиган йўл-йўриқда қуйидаги асосий масалалар кўриб чиқилади:
1. Тажриба машғулотларни ўтказишдан максад
2. Талабалаларни иш ўринларини алмаштириш графиги билан таништириш
3. Тажриба хонаси ва ундаги иш уринлари билан кискача таништириш
4. Тажриба хонасида талабаларнинг ҳатти –ҳаракати қоидалари
5. Ишнинг бажаришдаги хавфсизлак техникаси коидалари
6. Ўқувчиларнинг иш уринларини ташкил этиш
7. Топширикларни олиш ва бажариш тартиби , маълумотларни кайд қилиш, натижаларни расмийлаштириш ва ҳисобот тузиш
8. Навбатдаги ишлар учун топширикларни тарқатиш
9. Талабаларни машғулотлар юзасидан берган саволларга жавоб бериш.
Кейинги (навбатдаги) машғулотларни бошлашдан олдин бериладиган йўл-йўриқни қуйидаги тартибда ўтказиш максадга мувовик бўлади.
1. Иш ўринларини алмаштириш графигига мувофик звеноларни иш ўринлари бўйича тақсимлаш
2. Навбатдаги ишлар учун топшириқларни тарқатиш .
3. Мазкур машғулотдаги тажриба-амалий ишларни бажаришнинг ўзига хос хусусиятларини тушунтириш .
4 . Олдинги машғулотларни бажаришда учраган хато камчиликларни вужудга келиш сабаблари ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида тушунча бериш.
5 .Талабаларнинг йўл-йўриқлар ва топшириклар юзасидан берган саволларига жавоб бериш .
Юқорида айтилганлардан келиб чиқадики, ўқитувчи тажриба ишларни ташкил этишдагина эмас, балки талабаларнинг ишлари устидан услубий рахбарликни амалга оширишда ҳам етакчи роль ўйнайди . Услубий рахбарлик шундай амалга оширилиши керакки , бунда бир томондан ташаббус ва мустақилликнинг ривожланиши таъминлансин, Ўқувчиларнинг ишни бажаришга нисбатан, асбоб-ускуналардан фойдаланишга ва хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишга нисбатан масъулият ҳис этишларига имкон яратилсин, иккинчи томондан эса – ўқувчилар фаолияти доимо эътиборда бўлсин , энг зарур ҳолларда хушмуомалалик билан ёрдам бериш керак .
Тажриба машғулотлари учун асбоб-ускуна ва кўргазмали қуролларни тайёрлаш жараёни қуйидагилардан иборат:
- календар иш режасига мувофиқ асбоб-ускуналар тўпламининг зарур миқдорини танлаш ;
- асбоб-ускуналарнинг техник ҳолатини текшириш, носозликларни бартараф этиш , асбоб-ускуналарни ишлаш вақтида текшириш , муайян миқдор ва сифат кўрсаткичларини олишни тайёр (тахланган ) асбоб-ускуналарда бажариш ;
- белгиланган тажриба – амалий машғулотларни бажаришда хавфсизлик техникаси ва ёнғинга қарши тадбирларнинг ҳолатини текшириш ва таъминлаш;
- Кўргазмали қуролларни , ўқув адабиётларни танлаш ва тайёрлаб қўйиш ;
Хонанинг кўринарли жойларида хавфсизлик техникаси ва ёнғинга қарши чора тадбирларигаз, қоидаларига оид плакатлар осилган бўлиши керак .
Талабаларнинг ўзлаштиришини ҳисобга олиш - ўқув ишлари сифатини оширишни мухим воситасидир . Ўзлаштиришни ҳисобга олиш қуйидагича бўлиши лозим:
-Ўқитувчи алоҳида , якка тартибда ёки гурух билан бирга хар бир ўқувчининг хақиқий билим даражасини иложи борича тўлиқ аниқлаш зарурлигини англатади.
- Ўқитувчи талабаларнинг айрим типик хатоларидан ўз вақтидан хабардор бўлиши учун унинг ўзлаштиришини ўз вақтида ва мунтазам текширишдан ўтказиб туриши ;
- Ўзлаштиришни баҳолашнинг имкони борича холисона мезонларга асосланиб, табақаларга ажратилган ҳолда ўтказиш
- ўқувчиларнинг хақиқий билим даражасини белгилайдиган ва амалда қўлланиладиган усулда бўлиши керак .
Билимларни ўз вақтида ва педагогик жихатдан тўғри баҳолаш катта рағбатлантирувчи ва таълим – тарбиявий рол уйнайди .
Ўқитувчи талабаларнинг билимларини баҳолашда хақгўй ва принципиал бўлиши керак , зеро олинган баҳо қониқиш ва қувониш, хафагарчилик ва умидсизлик ҳис – туйғулари билан боғлиқ ходисадир .
Баҳони нохақ пасайтириш баъзида ўқувчиларнинг ўқишга бефарк муносабатда бўлишга сабаб бўлади, ўқиш жараёнидаги тиришқоқлик ва фаолликни сўндиради ва аксинча асосиз ошириб қўйилган баҳо ҳам ёмон окибатларга олиб келиши мумкин. Бунда талаба ўз билимларни баҳолашда янглишган ҳолда ўзига нисбатан талабчанликни пасайтиради.
Баҳонинг рағбатлантирувчи ва таълим –тарбиявий аҳамиятларини ошириш учун ўқитувчининг баҳони асослаб бериши жуда муҳимдир . Талабага ютуқ ва камчиликларни , хатолар ва уларнинг сабабларини кўрсатиш ҳамда қандай қилиб юқори кўрсаткичларга эришиш мумкинлиги тўғрисида маслахат бериш зарур .
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т., 2003 й.
2.. Шодиметов.Ю.Ижтимой экологияси кириш.Т Ўкитувчи.1994.
3. Қудратов.О.Саноат экологияси.1999,183 б
4. Холмуминов.Ж .Екология ва қонун.Т.Адолат.2000,352б
5. Бекназарорв.Р.У.Новиков.Ю.В.Охрна природы.Т.Ўқитувчи,1995
6. Саломова Х.Ю Ижтимоий экология. Бухоро.Бух.ОО ва ЕСТИ,1992
7. Охрана окружающей среды.Под ред .С.Б.Белова.м; Высшая школа,1991
8. Радинов.А.И Клушин В.Н Троченноков Н.С Техника защиты охраны окуружащей среды .М.Химия 1989