Фаришталар, набийлар ва китобларга иймон
Фаришталарга, набийларга ва пайгамбарларга нозил килинган китобларга иймон келтирамиз ва албатта, улар очик-ойдин хакда булганлар, деб гувохлик берамиз.
Шарх: Ушбу ишлар иймон арконларидан булиб, инсон бу ишларга иймон келтирмагунча мумин булмайди.
- «Расул ва муминлар Унга Роббисидан нозил килинган нарсага иймон келтирдилар.Барча Аллохга, Унинг расулларига, фаришталарига, китобларига иймон келтирди. Расуллари орасидан бирортасини хам фарк килмаймиз». (Бакара, 285)
- «Лекин яхшилик, ким Аллохга, охират кунига, фаришталарга, китобга ва набийларга иймон келтирса, ушандадир». (Бакара, 177)
Бас, Аллох таоло ушбу жумлага иймон келтиришни, шаръий эътибордаги иймон килди. Ушбу жумлага иймон келтирганларни мумин, деб номлади. Шунингдек, ушбуга куфр келтирганлар кофир, деб номланадилар.
«Ким, Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайгамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батахкик, узок залолатга кетган булади». (Нисо, 136)
Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам Жаброилнинг хадисида жумладан куйидагиларни айтганлар: «Иймон – Аллохга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайгамбарларига ва охират кунига иймон келтирмогинг, хамда яхшию ёмон кадарга иймон келтирмогинг».
Бу аслларга, набий ва расуллар хаммалари иттифок килганлар.
Дархакикат, мазкур аслларга факат пайгамбарларнинг умматларигина иймон келтирганлар. Ушбу нарсалар диннинг асллари булиб, уларга Аллохнинг китоби далолат килган, суннат эса шарх килган ва шунинг учун пайгамбарлар юборилган.
Аммо мазкур аслларнинг душманлари ва уларнинг йулига юрган файласуфлар ва бидъатчиларнинг инкорлари турличадир. Бу аслларга энг каттик инкор килувчилар, баъзилар томонидан, хукамолар деб номланган файласуфлардир. Ким уларнинг гапининг хакикатини билса, уларнинг Аллохга, Унинг пайгамбарларига, китобларига, фаришталарига ва охират кунига иймонлари йук эканини англаб етади.
- Уларнинг Аллохга булган иймонлари куйидагича: Аллох мавжуд, аммо Унинг мохияти хам, хакикати хам йук. У жузъий нарсаларни муайян холда билмайди. У уз кудрати ила амал килмайди. Унинг хохиши узининг ихтиёрисиз содир булади, каби хурофотлар.
- Мазкур файласуфларнинг илохий китобларга иймони эса куйидагича: Улар китобни калом, деб васф килмайдилар. Гапирди, гапиради, айтди, айтади каби сузлар йук. Уларнинг гапича Куръон фаол аклдан башар калбига окиб тушган файздир.
- Фаришталар булса, уларнинг гапича, зехний мавжудотлар булиб, уларнинг хорижда вужудлари йукдир. Хорижда чикиб тушадиган, келиб кетадиган, куриниб Расулга хитоб киладиган алохида зот йук.
- Охират кунига иймонга келсак, улар уни инкор килувчиларнинг энг ашаддийларидир. Уларнинг фикрича бу олам хароб булмайди. Осмонлар ёрилмайди. Юлдузлар сочилмайди. Куёш уралмайди. Ой тутилмайди ва хоказо.
Энди ушбу аслларга Ахли сунна ва жамоа мазхаби буйича кандок эътикод килинишини куриб чикайлик:
- Фаришталарга иймон
Куръони карим ва суннати мутоххаро бир неча синф фаришталарга далолат килган. Улар бир канча махлукотлар турларига муваккал килинганлар. Аллох таоло тогларга бир турли фаришталарни, булутларга бошка бир турини муваккал килган. Шунингдек, ёмгирга яна бир турлисини муваккал килган. Бачадонга муваккал килинган фаришталарга эса нутфа ишининг тадбирини килиб, то одам булгунича олиб борадилар. Хар бир бандага хам фаришталар вакил килинган булиб, унинг ишларини мухофаза килади. Хисоблаб ёзиб борадилар. Улимга хам алохида фаришталар вакил килинган. Кабрда савол килишга, фалакларга, куёшга, ойга, жаннатга, дузахга алохида-алохида фаришталар вакил килингандир. Фаришталар дунёда Аллохнинг энг улуг аскарларидир.
Куйидаги оятларда фаришталарнинг баъзи васфлари келган:
- 1. «Улар У Зотдан сузда олдин утмаслар ва улар Унинг амри ила амал килурлар». (Анбиё, 27)
- 2. «Улар шафоат килмаслар. Магар У Зот рози булган кимсагагина. Улар У Зотнинг куркинчидан мушфикдирлар». (Анбиё, 28)
- «Устларидаги Роббиларидан куркарлар ва амр килинган нарсаларини килурлар». (Нахл, 50)
Шунингдек, фаришталардан хурматланган бандалар. Саф тортувчилар, тасбих айтувчилар бор. Уларнинг хар бирининг маълум макоми бордир.
- 4. «Улар У Зотнинг ибодатидан кибр-ла узларини олиб кочмаслар ва чарчамаслар. Кечаю кундуз тасбих айтурлар, толмаслар». (Анбиё, 19)
- 5. «Улар Аллох килган амрга осий булмаслар ва узларига килинган амрни бажарурлар». (Тахрим,
Фаришталарнинг бошликлари учтадир. Жаброил, Микоил ва Исрофил, улар хаётга вакил килинганлар. Жаброил калблар ва рухлар хаёти булмиш вахийга вакилдир. Микоил ернинг хаёти булмиш ёмгирга вакилдир. Исрофил мамотдан кейин хаётга сабаб буладиган сурни чалишга вакил килингандир.
Улар Аллохнинг махлукотларидаги ва ишидаги расулларидир. Аллох билан бандалари орасидаги элчиларидир. У Зотнинг хузуридан ишни оламга олиб тушурлар. Ишларни У Зотга олиб чикурлар.
Куръон фаришталарнинг, уларнинг турлари ва мартабалари зикри ила туликдир.
- Анбиё ва расулларга иймон
Бизларга Аллох таоло Уз китобида номларини зикр килган пайгамбарларга иймон келтириш вожибдир. Яна Аллох таоло исмларини ва ададларини биз билмайдиган, факат Узи биладиган набий ва расулларни юборганига хам иймон келтирмогимиз вожибдир. Аллох таоло Куръони Каримда: «Ва бир пайгамбарлар хакида сенга олдин кисса айтиб бердик ва бир пайгамбарлар хакида кисса айтмадик». (Нисо, 164)
«Батахкик, Биз сендан олдин пайгамбарлар юбордик. Улардан сенга кисса килиб берганимиз бор ва улардан сенга кисса килиб бермаганимиз бор». (Гофур, 78)
Шунингдек, бизларга пайгамбар алайхимуссаломлар барчалари Аллохнинг пайгамбарлигини халойикка етказганлари, бу ишда камчиликка йул куймаганларига иймон келтиришимиз вожиб.
- 3. Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга иймон келтириш, у кишини тасдик килиш ва келтирган шариатларининг умумий ишларига умумий равишда, батафсилига, батафсил равишда эргашмокдир.
- 4. Пайгамбарларга нозил килинган китобларга иймон. Аллох таоло Уз Куръонида номини айтган Таврот, Инжил ва Забурларга иймон келтирамиз. Шунингдек, Аллох таоло улардан бошка китоб ва сахифалар хам нозил килганига иймон келтирамиз. Аммо уларнинг номлари ва сонларини факат Аллох таолонинг Узигина билади. Бунга куйидаги оятларда ишора килинган:
«Албатта, у аввалгиларнинг китобларидадир». (Шуаро, 196)
«Албатта, бу аввалги сахифаларда, Иброхим ва Мусонинг сахифаларидадир». (Аъла, 18-19)